GM Uzbekistan ўзининг Facebook’даги саҳифасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобиль учун тўлов турларига аниқлик киритди.
Жисмоний шахсларга автомобиль сотуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Нақд пул маблағларини банк кассасига топшириш орқали;
- Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағларидан пул ўтказиш орқали;
- Фақат харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.
- Юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан пул ўтказиш орқали;
- Тижорат банклари томонидан юридик шахслар ёки якка тадбиркорларга автомобиль харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш орқали.
Изоҳ (0)