Британиянинг The Guardian нашри 6 июнь, сешанба куни дунёнинг турли мамлакатларида сайёҳларга маълум бир хизматлар эвазига меҳмонхоналарда текин яшаш имкониятини тақдим этувчи жойлар ҳақидаги маълумотларни чоп этди.
Ушбу рўйхатга Шри-Ланканинг марказий қисмидаги Канди шаҳрида жойлашган Helga’s Folly меҳмонхонаси киритилди. 30 та хонани ўз ичига олган бутик-меҳмонхона эгаси Хельга де Сильва Блоу Перера фрескаларга ихтисослашган рассомларни меҳмонхонага текин жойлаштиради.
Переранинг ўзи ҳам санъатнинг мазкур тури билан шуғулланади ва кўп йиллардан буён муассасаси деворларини фрескалар билан безаб келади. 2016 йилдан бошлаб у бу ишга бошқа рассомларни ҳам жалб қила бошлади.
Рўйхатдан, шунингдек, Mad Monkey тармоғи меҳмонхоналари жойлашган Камбоджа ва Филиппин ҳам жой олган. У ерда рассомлар, мусиқачилар, фотографлар, блогерлар ва бошқа ижодий ишчиларни кутишмоқда. Меҳмонхона тармоғи дижейлик хизмати ёки картина чизиб беришни бир кундан икки ҳафтагача меҳмонхонага текин жойлаштириш билан тақдирлайди.
Грециянинг Корфу оролидаги Sunrock Backpackers Hostel маъмурияти эса яшаш ва овқатланиш эвазига меҳмонхона биносида ёки унинг фермасида ишлаб беришни таклиф қилади.
Мазкур йўналишларга Янги Зеландиядаги Piha Beachstay, ЖАРдаги Тhe Placе ва Мексикадаги Casa Mermejita муассасалари ҳам киритилди.
Изоҳ (0)