Хонанда Лола фарзандлари Шаҳина ва Шоҳдиёрнинг таваллуд айёмини бир кунда нишонлаб, улар учун ҳақиқий эртак уюштириб берди. Икки фарзанди бир ойда туғилганлигини ҳисобга олиб, Лола уларни бир кунга жамлаб қувноқ кеча ўтказишга қарор қилди, деб хабар берди «Darakchi.uz».
«Бахт мана шундай кўринишда бўлади. Диёр ва унинг дўстлари учун бу кунги энг катта совға дунёнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматовнинг ташрифи бўлди. У кечамизни унутилмас ҳиссиётларга тўлдирди, ҳар бир бола билан гаплашиб, барчаларига дастхат қўйиб тўп совға қилди. Сизга катта раҳмат! Сиз энг зўрисиз!», — деб ёзади Лола.
Тантананинг асосий меҳмонлари Шоҳдиёр ва Шаҳинанинг дўстлари бўлишди. Иккиси учун алоҳида эртак, «Барселона» футбол клуби ва Мессининг фанати Шоҳдиёр учун футбол ишқибозларига хос муҳит яратилган бўлса, Шаҳина учун маликаларга хос эртак бўлди.
Изоҳ (0)