Яманда бир ой ичида ичбуруғ ва вабога чалинганлар сони 42 минг кишидан ошди. Хасталаниш ҳолатлари асосан пойтахт Санода ҳамда Ҳажа ва Амрон вилоятларида қайд этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, 27 апрелдан 24 майга қадар Яманда 42207 хаста рўйхатга олинган. 420 киши касаллик туфайли оламдан ўтган. Вабо билан хасталаниш ҳолатларининг 313 таси лаборатория йўли билан тасдиқланди.
Ўлим ҳолатлари 2016 йил октябридан 2017 йил мартига қадар кузатилган ҳолатлардан уч баробарга кўпроқдир.
Изоҳ (0)