Мажид Каримов Давлат тест маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
4 йил давомида Тошкент давлат техника университетига раҳбарлик қилган техника фанлари доктори Мажид Каримов 2016 йил 10 августида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаганди.
Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб у Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари этиб тайинланди ва шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Мажид Каримов Давлат тест марказини 2014 йилдан бери бошқариб келган Жаҳонгир Исмоиловни алмаштирди.
Изоҳ (0)