Xiaomi компанияси катта экранли, ажойиб батареяли ва яхшигина процессорли Mi Max 2 смартфонини расман тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Mi Max 2 бутунлай металл корпус ва 6,44 дюймли экранга эга бўлди. Уни 4 Гб тезкор ва 64 ёки 128 Гб доимий хотира билан сотиб олиш мумкин. Қурилма 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, стереодинамиклар ва орқа панелдаги бармоқ изи сканери билан жиҳозланган. Mi Max 2 Qualcomm Snapdragon 625 чипсетида ишлайди.
Компания таъкидлашича, қурилманинг 5300 мА/соат сиғимли батареяси смартфоннинг икки кун зарядсиз ишлашига имкон беради. Аккумулятор бир соатда 68 фоизгача қувват олади, тўлиқ қувват эса фойдаланувчига 18 соатгача видео кўриш ёки 57 соат суҳбат режимида бўлиш имконини беради.
Xiaomi Mi Мах 2 Хитойда 1 июндан 1699 юандан бошланадиган нархда сотувга чиқади, бу 64 Гб версия учун тахминан 250 долларни, 128 Гб версия учун эса 290 долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)