Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ҳамраислигида 24—26 май кунлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг тўртинчи мажлиси ўтказилади. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
25 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида икки давлат ишбилармонлари, фирма ва компаниялари вакиллари ўртасида бизнес форум ва икки томонлама учрашувлар ўтказилади.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Наби Авжи бошчилигидаги делегация ҳам 24—26 май кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида делегация таркибидаги турк сайёҳлик фирма ва компаниялари вакиллари ўзбек ҳамкасблари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. Туркия Маданият ва туризм вазири ташриф доирасида Бухорода ўтказиладиган «Ипак ва зираворлар» фестивалида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)