Россиянинг Красноярск шаҳрида бугун, 10 май куни эрталаб ҳаракат вақтида трамвайнинг ичида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Воқеа содир бўлган вақтда транспорт воситаси ичида 10 киши бўлган. Ёнғин келиб чиқиши билан трамвай тўхтади, унинг ичидаги барча йўловчилар чиқишга улгурди. Трамвайни бошқарган аёл куйиш жароҳатини олди.
Аланга бир неча дақиқа ичида бутун салонни қамраб олди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин электр симлардаги қисқа туташув натижасида келиб чиққан. Ёнғинни бартараф этиш учун 8 киши ва 2 та от ўчириш техникаси жалб этилди.
Изоҳ (0)