Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати етакчиларидан бири Исмоил Ҳания ташкилотнинг энг олий лавозимига сайланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Исмоил Ҳания Холид Машъалнинг ўрнига ҲАМАС ижроия қўмитаси раҳбари лавозимини эгаллади.
Раҳбарият алмашинуви ҲАМАСнинг янги дастури тақдим этилганидан сўнг юз берди. Дастурнинг янги таҳриридан шу вақтгача мавжуд бўлган банд — Исроилни йўқ қилишга чорлов олиб ташланган.
Изоҳ (0)