Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун — 6 май куни ўзбекистонлик тўрт боксчи финал жангида рингга чиқади.

Ҳал қилувчи беллашувга қадар кетма-кет уч рақибини нокаут этган Мурод Аҳмадалиев «Ўзбекистон» спорт мажмуаси аренасига 14:30 да чиқиб келади.

Шундан кейин яна уч нафар ўзбекистонлик Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Қозоғистон спортчиларига қарши рингга тушади.

18:45 да Санжар Турсунов Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун рингга чиқади. У чорак финалда Олимпиада совриндори бўлган қозоғистонлик рақибига имкониятни бой бериб, қолган 9 ўзбекистонлик шеригидан ажралиб қолганди. Энди унда Германиядаги мундиал учун сўнгги имконият бор.

6 май кунги жанглар

Финаллар-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Жиавеи Жанг (Хитой) — 14:30-60 кг: Элнур Абдураимов — Шива Тапа (Ҳиндистон) — 15:10-75 кг: Исроил Мадримов — Донг Юн Ли (Жанубий Корея) — 16:00-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Ерик Алжанов (Қозоғистон) — 18:30

Плей-офф-91 кг: Санжар Турсунов — Салар Ғуломий (Эрон) — 18:45

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди