Франциялик таниқли актёр Ален Делон куз ойларида режиссёр Патрис Леконтнинг картинасида суратга тушиб бўлганидан сўнг кинодаги карьерасини якунлашини эълон қилди. Бу ҳақда, Belga ахборот агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу менинг энг охирги фильмим бўлади: боксчи меъёридан ортиқ жанг қилишни истамаганидек, мен ҳам ортиқча тасмада тушишни истамайман», — деди 81 ёшли актёр.
Делоннинг айтишича, унинг охирги кинокартинаси севги ҳикоясидан иборат бўлиб, сюжетга кўра, унинг ёшидаги қаҳрамон тасодифан 50 ёшли аёл билан учрашиб қолади. Делоннинг маҳбубаси ролини Жюльет Бинош ижро этади.
Изоҳ (0)