Франция президентлигига «Республикачилар» партиясидан номзод, биринчи турда мағлубиятга учраган Франсуа Фийон сиёсатдан вақтинчалик кетишга қарор қилди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Мен кетяпман... Мен бошқа жангчилар ичида оддий жангчи бўлишим керак», — деди у Париждаги Кимё уйида сайловчилар ва партиядошлар билан ўтказилган учрашувда.
Шунингдек, Фийон Миллий мажлис сайловларида ҳам иштирок этмаслигини билдирди. Қонунчилик органига сайлов июнь ойида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)