Умрини акулаларга қарши курашга бағишлаган франциялик қутқарувчи Ҳинд океанидаги Реюньон оролида денгиз йиртқичининг ҳужуми қурбони бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қутқарувчи белгиланмаган жойда сёрфинг билан шуғулланаётганида йўлбарс наҳанги унга ҳужум қилди. Йиртқич уни ўнг сонидан тишлаб олди. Оғир жароҳатлар олган эркакнинг жони ярим соат ичида узилди.
У Shark Watch Patrol ташкилоти фаоли эди. Мазкур ташкилот наҳангларнинг одамларга ҳужум қилишига қарши курашиб келади, бундай ҳолатларни бартараф қилиш борасида ишлар олиб боради.
Эркак акулаларнинг турмуш тарзига қизиқар ва уларнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларда жойлаштириб борар эди.
Изоҳ (0)