Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден бошқаларнинг кўрсатмаси ва мажбурловларисиз Россияда қанча қолишни ҳал қила олади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Yahoo Global News’га берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ўйлашимча у буни мустақил ҳал қилади», — деди Захарова Сноуден Россияда узоқ муддат қолиши мумкинми деган саволга жавоб бера туриб.
«У билан ҳеч қачон учрашмаганман, суҳбатлашмаганман ҳам. У шунчаки бир инсон, ўз иродасига эга, қаерда яшашини мустақил ҳал қилишга қодир», — дея маълум қилди Россия ташқи сиёсат бошқармаси вакили.
Адвокат Анатолий Кучерена нашрга АҚШ президентининг янги маъмурияти Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден билан алоқага чиқмаганлигини маълум қилди. «Бугунги кунда деярли ҳеч нарса ўзгармади, у Россияда яшамоқда ва ишламоқда», — деди Кучерена.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)