Американинг Орегон штати расмийлари куни кеча Бентон округида содир этилган қотиллик қурбони Россия фуқароси 27 ёшли Анна Репкина эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Бентон расмийларининг маълум қилишича, Анна Репкина Лос-Анжелесга (Калифорния штати) 1 март куни учиб келган.
Ўтган ҳафта Орегон штатининг кимсасиз ҳудудидан аёл кишининг жасади топилган. Унинг энса қисмига ўқ узишдан ҳосил бўлган жароҳат бўлган.
«Аёл қатл этишдаги каби бошининг орқа қисмига ўқ узилган ҳолда топилган», — дейди Бентон округи прокурори ёрдамчиси Эми Матуско.
Қотилликда гумонланиб маҳаллий фуқаро 27 ёшли Уильям Харгроув қўлга олинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)