Ўзбекистон Олий лигасининг 7-тур ўйинларига якун ясалди. Мазкур тур «Бунёдкор»нинг ўз майдонидаги очко йўқотиши билан бошланган бўлиб, кейинроқ «Пахтакор»нинг мағлубияти билан давом этганди.
Якшанба куни бўлиб ўтган ўйинларда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби мавсумдаги илк ғалабасига эга чиқди. Жиззахда меҳмон бўлган жамоа 90-дақиқага келибгина ғалаба голини уришга эришди.
Куннинг энг қизиқарли ўйини Бухорода ўтиб, мезбонлар қўшни Муборак клуби билан жанговор дуранг ўйнади — 2:2. Водийда эса Наманган ва Қўқон шаҳрида байрам бўлди.
Ўзбекистон Олий лигаси 7-тур ўйинлари 22 апрель, якшанба
Изоҳ (0)