Франция ички ишлар вазирлиги мамлакатда бўлиб ўтган президент сайлови биринчи турининг узил-кесил якунларини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унга кўра, «Олға!» ҳаракати асосчиси Эмманюэль Макрон 24,01 фоиз овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади, унга энг яқин масофага келган рақиби эса 21,3 фоиз овоз тўплаган «Миллий фронт» партияси етакчиси Марин Ле Пен бўлди.
«Республикачилар»партиясидан номзод Франсуа Фийонга 20,01 фоиз овоз берилди. Қолган номзодлар 20 фоиздан кам овоз олди.
Изоҳ (0)