Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этувчи «Ғаллакор-Барса» клубининг икки нафар футболчиси автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилганди.
Унга кўра, Теҳрон Турдиалиев воқеа жойида ҳалок бўлгани баён қилинган бўлиб, Нурбек Сафаров шифохонага олиб кетилгани ва комада ётгани айтилганди. «Championat.asia» нашрининг хабар беришича, кеча — 21 апрель куни Сафаров Самарқанд вилоятининг Жума шаҳарчасида сўнгги йўлга кузатилган. Ўтган 17 кун давомида унинг аҳволини яхшилашнинг иложи бўлмаган.
Маълумот учун: Фарғонанинг «Истиқлол» клуби 2-тур доирасида Ғаллаоролга сафар уюштириб, «Ғаллакор-Барса» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўйиндан кейин самарқандлик икки футболчи — Нурбек Сафаров ҳамда Теҳрон Турдиалиев ўз шаҳрига автомашинада йўлга чиққан. Самарқанд йўлида футболчилар жой олган машина юк машинаси билан тўқнашган.
Мазкур икки футболчи ўтган мавсумни Самарқанднинг «Шердор» жамоаси сафида ўтказган. Бу мавсум клуб Биринчи лигада иштирок этмаётгани учун уларнинг хизматидан «Ғаллакор-Барса» фойдаланиб келаётганди.
Изоҳ (0)