Шимолий Корея телевидениеси АҚШ бўйлаб ракета зарбаси берилишини акс эттирувчи фильмни намойиш қилди. Бу ҳақда 19 апрель, чоршанба куни «Рёнхап» агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ким Ир Сен туғилган кунининг 105 йиллигига бағишланган тантанада намойиш этилган видеороликда янги баллистик ракета ва унинг учирилиши тасвирланган. У океан устидан учиб ўтиб, АҚШ шаҳарларидан бирига зарба беради. Кейинги кадрда қабристон фонида ёнаётган Америка байроғи кўрсатилган.
Намойишдан олдин бўлиб ўтган парадда янги қитъалараро баллистик ракетаси намойиш этилганлиги тахмин қилинмоқда.
Экспертлар КХДР Корея халқ армияси ташкил этилганлиги нишонланадиган 25 апрель куни олтинчи ядро синовини амалга ошириши ёки ракета учириши мумкин деб ҳисобламоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)