Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ИШИД гуруҳига қўшилган қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у «Мир24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ, мамлакатимиз фуқароси уни тарк этган ва бирор-бир экстремистик ташкилот сафига қўшилган бўлса, у ватанига қайта олмайди: автоматик тарзда фуқароликдан маҳрум этилади. Бу мажбурий чора.Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда ИШИД таркибида 500—600 нафар қозоғистонлик, собиқ СССР мамлакатларидан эса беш минггача фуқаро мавжуд.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Биз ИШИД гуруҳидан қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга ҳаракат қилдик, бироқ бу натижа бермади. Шунинг учун уларга уйга қайтиш йўлини ёпиш ҳақидаги қарор қабул қилинди.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)