АҚШнинг Техас штатидаги энг катта шаҳар – Хьюстон марказида яқиндагина Market Square Tower осмонўпар бино қад ростлади. 2016 йилнинг кузида бино маъмурияти ижарачилар излашга киришганди ва ўшанда бинонинг расмий очилиши ҳали бўлиб ўтмаган бўлса-да, унинг асосий арт-объекти ижтимоий тармоқларда эътиборни жалб қилишни бошлаганди, деб ёзади TJournal.
2016 йилнинг баҳорида эса қурувчилар ноодатий, аммо функсионал бўлган «осмондаги бассейн» очилиши ҳақида маълум қилди. Бассейн шундай қурилганки, унинг маълум қисми бино томидан чиқиб туради, остида эса 150 метрлик бўшлиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
Баландликдан қўрқадиганлар учун Market Square Town биносининг тўртинчи қавати терассасида яна битта бассейн бор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)