Шу йилнинг 29 апрель куни профессионал бокснинг IBF йўналишида супероғир вазн тоифасида чемпион саналган британиялик Энтони Жошуа ўз камарини собиқ жаҳон чемпиони — украиналик Владимир Кличкодан ҳимоя қилади. Жанг Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
Мавзуга доир: Энтони Жошуа ва Владимир Кличко ўртасидаги жанг учун 90 мингта чипта сотиб бўлинди. У 150 та мамлакатда трансляция қилинади
Собиқ жаҳон чемпиони Британиянинг Sky Sports телеканали журналисти Адам Смитни пресс қилишга мажбурлади, деб ёзади «iSport.ua». Боксчи ўзининг пресс қилиш услубини ҳам намойиш қилди.
Маълумот ўрнида, 41 ёшли Владимир Кличко профессионал рингда 68 жанг ўтказиб, 64 тасида (53 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган ва 4 тасида мағлубиятга учраган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)