Бокуда мухолифатдаги Озарбайжон демократик кучлар миллий кенгашининг коррупцияга қарши ва сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаб этилган митинги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Олдинроқ кенгаш Боку расмийларига 9 апрель, якшанба куни митинг ўтказиш учун рухсат беришни сўраб, мурожаат қилган эди. Бироқ расмийлар митингни 8 апрель, шанба куни ўтказишни таклиф этди ва бу мухолифатчилар томонидан қабул қилинди.
Пойтахтнинг «Маҳсул» стадионида бўлиб ўтаётган митингда «Йўқолсин коррупция!» ва «Сиёсий маҳбусларга озодлик!» каби шиорлар янграмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)