Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатнинг Консуллик устави (янги таҳрири) лойиҳаси тайёрланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ тайёрланган лойиҳа Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси тизимига жойлаштирилди.
Мазкур ҳужжат лойиҳасига янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича таққослаш жадвали илова қилинган.
Лойиҳа матни Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди. Лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни «Regulation.gov.uz» веб-саҳифасида қолдириш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)