Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 6 апрель куни бокс бўйича ташкил этилган Қирол кубоги–2017 халқаро турнирининг ярим финаллари бўлиб ўтди.
Аввалроқ мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган етти нафар боксчидан уч нафари – Жасурбек Латипов (-52 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-56 кг) ва Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг) ярим финалга ўз юришини тўхтатиб, бронза медалига эга бўлгани ҳақида хабар берилганди.
«Sports.uz» нашрининг маълум қилишича, қолган 4 нафар боксчи Қирол кубоги–2017 финал йўлланмасига эга чиқди. -49 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой Дўстматов финал йўлланмаси учун кечган беллашувда КХДР вакили Ким Юн Сонгни катта устунлик билан мағлубиятга учратди.
-64 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимов ярим финалда ҳиндистонлик Роҳит Токасни мағлубиятга учратган бўлса, оғирлиги -69 килограмм бўлган боксчилар баҳсида Шаҳрам Ғиёсов қатарлик Тхарималунган Тхуласидан устун келди. -75 килограмм вазн тоифасида Исроил Мадримов ярим финал жангида таиландлик Тирапонг Деени енгди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)