Ўзбекистоннинг «Манзур» ансамбли шу йилнинг 14 мартидан 2 апрелига қадар Эстония, Финляндия ва Латвия давлатларида ижодий сафарда бўлиб қайтди. Бу ҳақда лойиҳа ташкилотчиларидан бири бўлган OXUS Culture ташкилоти раҳбари Ҳусниддин Ато «Дарё»га маълум қилди.
Ансамбл Болтиқ мамлакатларининг Вилянди, Паиде, Сауе, Курасара, Нарва, Хюма, Алацкиви, Вору, Таллин, Хелсинки ва Рига шаҳарларида концертлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ўтказиш билан бирга, Финляндия, Латвия ва Эстонияда нишонланган Наврўз тантаналарида махсус ижодий дастурлар билан иштирок этди.
Сафарнинг энг юқори нуқтаси эса Эстониянинг Хюма оролида ҳамда Pepsi кўли яқинида жойлашган Алацкиви қасрида бўлиб ўтди. Кечада ансамбл томонидан ижро этилган «Шошмақом», Бухоро ҳудудига хос ҳамда халқ ва бастакорлик асарлари, шунингдек, моҳир ошпаз Баҳриддин Чустий томонидан тайёрланган миллий таомлар меҳмонларни лол қолдирди.
Ушбу концерт сафари Pro Logistic Services компанияси ҳомийлигида ташкил этилиб, Эстониянинг MUUILMAMUUSIKA ташкилоти ҳамда Ўзбекистоннинг OXUS Culture ташкилоти ҳамкорлигидаги учинчи концерт лойиҳаси ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)