Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этаётган «Ғаллакор-Барса» клубининг икки футболчиси автоҳалокатга учради. Бу ҳақда «Динамо» клуби матбуот котиби Усмон Ибодов Twitter саҳифасида маълум қилди ва футболчиларни дуо қилишни сўради.
Фарғонанинг «Истиқлол» клуби 2-тур доирасида Ғаллаоролга сафар уюштириб, «Ғаллакор-Барса» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўйиндан кейин самарқандлик икки футболчи — Нурбек Сафаров ҳамда Теҳрон ўз шаҳрига автомашинада йўлга чиққан. Маълумотларга кўра, машинада жами 4 киши бўлган.
Самарқанд йўлида футболчилар жой олган машина юк машинаси билан тўқнашган. Теҳрон исмли футболчи воқеа жойида оламдан ўтган. Нурбек Сафаров эса айни дамда кома ҳолатида. Қолган икки йўловчи ҳақида маълумот берилмаган.
Мазкур икки футболчи ўтган мавсумни Самарқанднинг «Шердор» жамоаси сафида ўтказган. Бу мавсум клуб Биринчи лигада иштирок этмаётгани учун уларнинг хизматидан «Ғаллакор-Барса» фойдаланиб келаётганди.
Изоҳ (0)