Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Риза шаҳрида бўлиб ўтган намойишдаги нутқида мамлакатда ўлим жазоси қайтарилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эрдўғон ўлим жазоси ҳақида гапирар экан, агар бу тўғрисидаги қонун парламентдан ўтса, у қонунни ратификация қилишини айтди.
«Агар зарурият туғилса, ушбу масала бўйича референдум ҳам ўтказилиши мумкин», — деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўлим жазосини амалиётга қайтариш борасидаги баҳс-мунозара 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишлардан сўнг юзага келди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)