Жанубий Корея ва Ироқ терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Баҳс 8 июнь куни Дубайда ўтиши режалаштирилган. Бу ҳар икки терма жамоа учун ЖЧ—2018 саралаш ўйинлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Боиси, 13 июнь куни Жанубий Корея сафарда Қатарга қарши, Ироқ эса ўз майдонида Японияни қабул қилади. Бу борада икки терма спаринг рақиб топишда бир-бирига ўхшаб кетадиган жамоалар кучидан фойдаланди.
Аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси Таиланд билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эриша олмагани маълум қилинганди. Июнь ойининг иккинчи ўн кунлигида Самвел Бабаян шогирдлари Эронга қарши ўйинда майдонга тушади.
Изоҳ (0)