Апрель ойи «ПСЖ» клуби учун омадли келиб, жамоа Франция Лига кубогида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди.
Чемпионлар лигасидан қолиб кетган Париж клуби финалда халқаро майдонда курашни давом эттираётган «Монако» билан тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида зафар қучди. Иккинчи бўлимда дубл қайд этган Эдинсон Кавани учрашув қаҳрамонига айланди.
Маълумот учун, Франция чемпионатида «Монако» рақибини 3 очко ортда қолдиргани ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Бунда Монакодаги ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган бўлса, «ПСЖ» ўз майдонида 1:1 ҳисобини қайд этганди. Лига кубогида Унаи Эмери бошчилик қилаётган жамоа бунинг учун реванш олишга муваффақ бўлди.
Франция Лига кубоги Финал 1 апрель, шанба
Изоҳ (0)