Колумбияда сув тошқинлари ва сел келиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 254 кишига етди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аввалроқ табиий офат оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди. Офат остида Путумайо провинцияси пойтахти – Мокоа шаҳри қолиб кетган.
Хабарда қайд этилишича, 400 нафарга яқин киши жароҳат олди, 200 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Кучли ёмғирлар натижасида дарё ўзани тўлиб кетган. Уйлар ва автомобиллар сув, лой, тош ва парчалар остида қолиб кетди.
Провинциянинг 17 туманида 1100 ҳарбий ва полицияси қидирув-қутқарув ишларида иштирок этди. Мокоа шаҳрига Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос етиб келди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)