ҲАМАС ҳаракати етакчиларидан бири Мазен Фукаха Ғазо сектори назорати остидаги ҳудудда ўлдирилди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, номаълум шахслар жангарига қарата бир неча марта ўқ узган, деб ёзади «Коммерсант.ru».
ҲАМАС бу қабиҳ жиноятда Исроил ва унинг иттифоқчиларини айбдор деб ҳисоблашини маълум қилди. «Исроил жангариларнинг қони шунчаки тўкилмаслигини ва ҲАМАС бунга қандай жавоб қайтаришни билади», — дейилади ҳаракат баёнотида.
Исроил қуролли кучлари вакиллари ҲАМАС баёнотига изоҳ беришдан бош тортди.
Мазен Фукаха Исроилга капрал Гилад Шалитни топшириш эвазига озод қилинган минглаб фаластинликлардан бири эди. Фукаха қуролли кучлар постига ҳужум ташкил этишда айбланиб, 2003 йилда Исроил махсус хизматлари томонидан ҳибсга олинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)