Porsche компанияси ўз ходимларига 9111 евро миқдорида мукофот пули тўлаши ҳақида маълум қилди. Бонус қарийб 21 минг ходимга тақдим этилади. Шу тариқа компания 2016 йилдаги муваффақиятли натижаларни нишонлайди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
2016 йилда компания савдо бўйича янги рекорд ўрнатди. Савдо 2015 йилга нисбатан олти фоизга ўсди ва 237 778 та автомобилни ташкил қилди. Porsche’нинг даромади 22,3 миллиард еврогача ошди.
2016 йил охирида ишлаб чиқарувчи ходимлар сонини 13 фоизга оширди ва 27 612 кишига етди. Компания ўтган йиллар мобайнида ҳам ўз ходимларига мукофот пули тўлаган. 2016 йилда 15,6 минг ходим мукофот пулини қўлга киритган, 2015 йилда эса ҳар бир ходимга қўшимча 8,6 минг евро тўланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)