Хонанда Лола Тошкент шаҳри чорраҳаларига ўрнатилган камераларнинг ишга тушиши уни ҳам интизомли бўлишга ундаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Darakchi.uz».
«Хайрли тонг! Ишга кетяпман. Йўллардаги камералар ҳатто мени ҳам тартибга солмоқда. Мен энди рулда эмасман!», — деб ёзди Лола ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Лоланинг бу қарори уни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борувчи мухлислари ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Улар Лоладан мазкур фикрга келиши сабабларини сўради.
Саволларга хонанда қуйидагича жавоб берди: «Мен ортиқ машина ҳайдамаяпман. Ҳаётим учун масъулиятни ишончли қўлларга топширдим».
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган камералар 2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларни қайд эта бошлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)