MARS ёпиқ илмий-техник конференциясида Amazon раҳбари Жефф Безос улкан Method-2 номли роботни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Одам шаклидаги улкан робот Жанубий Кореянинг Hankook Mirae компанияси маҳсулоти саналади. Жефф Безоснинг синовдан кўнгли тўлди.
«Нима учун мен ўзимни Сигурни Уивердек ҳис қиляпман?», — деб Безос ҳазиллашди. (1986 йил экранларга чиққан «Бегоналар» фильмида Уивернинг қаҳрамони роботни бошқарганди. Худди шундай роботлар «Аватар» (2009) фильмида ҳам кўриниш беради. Иккала фильмга ҳам Жеймс Кэмерон режиссёрлик қилган).
Робот ҳозирча ишланма босқичида турибди. У одам бориши мушкул бўлган ҳудудларда ишлатилиши режалаштилмоқда.Method-2 дизайнини «Аслаҳали арҳов» ва «Трансформерлар: қирғин даври» фильмлари қаҳрамонлари устида иш олиб борган рассом Виталий Булгаров ишлаб чиқди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)