Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани, Бураматут қишлоғида яшовчи фуқаро ички ишлар идораларига мурожаат қилиб, қорамоли ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс содир этгани аниқланди.
Улардан 2 нафари олдин ўғрилик ва безорилик жиноятлари учун судланган шахслар бўлиб чиқди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)