Бугун — 15 март куни Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига йўлланма берувчи сўнгги икки чипта ўйналади.
Францияда «Монако» клуби «Манчестер Сити»ни қабул қилса, Мадридда «Атлетико» ҳамда «Байер» клублари ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Томонларнинг дастлабки ўйинларида «Сити» ҳамда «Атлетико» клублари зафар қучишнинг уддасидан чиқа олганди. Манчестер шаҳрида «Монако» 5:3 ҳисобида таслим қилинган бўлса, Мадрид клуби Леверкузенда 4:2 ҳисобида ғолиб чиққанди.
Шундан келиб чиқилса, бугун қайд этиладиган 2:0 ҳисобидаги ғалаба «Монако» учун фойдали, бироқ «Байер»га камлик қилади. Демак нисбатан олиб қараганда Монакодаги ўйин ўз интригасини сақлаб турибди. UzReport телеканали шундан келиб чиқиб 00:45 дан бошлаб «Монако» — «Манчестер Сити» учрашувини намойиш қилади.
Маълумот учун, бунга қадар чорак финалга «Реал Мадрид», «Бавария», «Боруссия Дортмунд», «Барселона», «Лестер» ҳамда «Ювентус» клублари йўлланма олганди.
Изоҳ (0)