Royal Caribbean круиз кемаси Атлантика океанида довулга дуч келди, шу сабабли портга қайтишга мажбур бўлди, деб ёзади TJournal.
Кема йўловчиси Стивен Берк эса учинчи палуба иллюминаторидан олинган видеони эълон қилди — унда кемага урилаётган, баландлиги тўққиз метр бўлган тўлқинларни кўриш мумкин.
NBC 6 телеканалининг хабар беришича, довул сабаб кеманинг ташқи безагига бироз зарар етди, шунингдек, палубалардан бирининг шифти тушиб кетди, бироқ кема портига эсон-омон қайтишга муваффақ бўлди.
Тўлқинлар кемадаги мебел ва буюмларни уёқдан буёққа улоқтиргани сабаб, тўрт киши турли даражада тан жароҳати олган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)