Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган бир қанча лойиҳалар билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев «Ўзбекенгилсаноат» акциядорик жамияти томонидан собиқ «Бухоротекс» АЖ негизида ташкил этиладиган «Индорама Индаст ЛТД» Ўзбекистон—Сингапур қўшма корхонаси лойиҳаси билан танишди.
Бухоро вилоятида етиштирилган пахта толасини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхона ишга тушгач 400 га яқин иш ўрни яратилади.
Корхонага Швейцариянинг Rieter компаниясининг замонавий ва энергиятежамкор технологияларини ўрнатиш кўзда тутилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)