«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Сельта»га қарши (5:0) Ла Лига 26-тур ўйинида киритган голидан кейин «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини кимга йўллаганини тушунтириб берди, деб маълум қилмоқда «Чемпионат».
Аргентиналик футболчи учрашувда дубл қайд этганди. 24-дақиқада Месси ҳисобни очди ва майдон марказига қайтаётганида «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини намойиш қилди.
Ўйиндан кейин Месси ушбу хатти-ҳаракат унга бутун кун давомида қўнғироқ қилишга уринган, аммо жавоб олмаган жиянига қаратилганини маълум қилди, дея аниқлик киритда AS нашри.
Аргентиналик ҳужумчи Испания чемпионати 26-туридан кейин 23 та гол киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. «Барселона» эса 60 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)