Агар сиз офисда ишласангиз ва дресс-код бошқа услубларни синаб кўришга йўл қолдирмайди деб ўйласангиз – бу мақоламиз айнан сиз учун. Биз сиз учун энг актуал бўлган қарорларни танладик.
Узунлиги 7/8 бўлган шимлар
Бу кийим сизнинг расмий қиёфангизни таъкидлайди ва кун бўйи ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам беради.
Қалам юбка
Қалам юбка яхши туришини хоҳласангиз тикувчига олиб боринг ва белингизга ёпишиб турадиган қилиб тикдиринг.
Оқ блузка
Бу ерда энг асосийси — кун охирида блузка пала-партиш ва шалвираб қолмаслиги учун ҳеч қандай бурма ва ҳошияларсиз бўлиши. Бу кундалик кийимни юбкалар билан ҳам, шимлар билан ҳам кийиш мумкин.
Белдан юқори турадиган шимлар
Қалин жун газламадан тикилган кенг шимлар кундалик қиёфангизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз ҳар доим қўл келади.
Қора лодочка туфли
Агар сизга ҳар куни пошнали туфли кийишга тўғри келадиган бўлса, ўзингизга қулайини танланг.
Балеткалар
Туфлингиз қанчалик қулай бўлса ҳам, барибир бирор кун ундан ҳам қулайроғига алмаштиришни хоҳлаб қолишингиз эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун ҳар доим столингиз тагида бир-икки жуфт балеткалар захирада туриши мақсадга мувофиқдир.
Коктейл учун кўйлак
Қора, тўқ кўк ва кулранг тусидаги оддий коктейл учун кўйлаклар ҳар қандай вазиятда ҳам чиройли кўринади.
Изоҳ (0)