Мана баҳор ҳам келди, бу қишки заифликдан сўнг қоматни формага келтириш вақти келганини билдиради. Бугунги мақоламиз қисқа муддатда мушакларини чиниқтиришни хоҳловчи эркакларга бағишланади.
Тўғри овқатланиш — чиройли ва келишган тананинг негизи ҳисобланади. Мушак массасини тўплашнинг асосий қоидаси овқатланиш калориясини 20 фоизга оширишдан иборатдир.
Мақоламизда қоматни формага келтиришда ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан танишасиз.
Гречка бўтқаси
Бу бўтқа таркибида углеводлар миқдори кам бўлса-да, мушакларни ўстиришга ёрдам берадиган аминокислоталар жуда кўп.Тухум
Мушакларни тез ўстириш учун жуда мос келадиган ажойиб нонушта ҳисобланади. Тухумда мушак пайларини шикастланишдан сақлайдиган кўплаб оқсиллар ва D витамини мавжуд.Тунец балиғи
Бу балиқ таркиби оқсилга бой бўлгани сабабли спортчилар учун энг яхши овқат ҳисобланади.Папайя
Папайя таркибида организмга овқатлар билан бирга кирувчи оқсилларни тез парчалашга ёрдам берадиган ноёб ҳисобланувчи папаин моддаси мавжуд.Манба: Men’s Health
Изоҳ (0)