Жанубий Америкадаги энг йирик кўллардан бири Титикака хавф остида. Шаҳарлардан чиқаётган чиқиндилар ва қирғоқ бўйида ишлаб чиқаришннинг ривожланиши туфайли кўл суви юқори даражада ифлосланган.
Бу ҳолат нафақат экотизимда ўз аксини топмоқда, балки катта иқтисодий йўқотишни ҳам келтириб чиқармоқда. Маҳаллий аҳоли сувдан хўжалик фаолиятида фойдалана олмаяпти, сайёҳлар оқими йил сайин қисқариб бормоқда.
«Коммерсантъ» ЮНЕСКО муҳофазасидаги кўлнинг бугунги ҳолатини акс эттирувчи фотожамланмани тақдим этди.
Титикака денгиз сатҳидан 3800 метр баландликда жойлашган. Бу дунёдаги кема сузадиган энг катта кўл ҳисобланади. Кўл бўйида Боливия ва Перунинг 1,3 миллион аҳолиси яшайди.
Ҳозирда кўл экотизими хавф остида. Биринчидан, кўл бўйида жойлашган шаҳарлар кенгайиб бормоқда. Хусусан, Боливиянинг катталиги жиҳатдан учинчи ўринда турадган Эл-Алто шаҳри аҳолиси сони сўнгги 15 йилда икки баравар ўсди. Бунинг натижасида коммунал хизмат қурилмалари талабга жавоб бермаяпти ва чиқиндилар тўғридан-тўғри кўлга тушмоқда.
Титикака бўйида яшовчи ҳинду қабилалари хўжаликда қамишдан кенг фойдаланади. Қамиш кема ва бинолар қуришда, уй ҳайвонларини озиқлантиришда ишлатилади.
Оилалар картошка ва кўлдан овланган балиқдан овқат тайёрлайди.
Associated Press агентлигининг ҳисоб-китобига кўра, кўл бўйида жойлашган Перунинг Хуляка шаҳри бир кунда 200 тонна чиқинди чиқаради. Кўлга ишлатилган игналар ва шприцлар, пластик бутилкалар, автомобиль шиналари ва бошқа чиқиндилар оқиб келади.
Перулик тадқиқотчилар 2014 йилда кўлда меркурий, кадмий, рух ва мис каби кимёвий моддалар борлигини аниқлади. Бу моддаларнинг кўл суви ва маҳаллий аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган балиқлар таркибидаги миқдори меъёрдагидан анча ортиб кетган.
Кўлнинг ифлосланиши сув юзасида сув ўтларининг кўпайишига олиб келмоқда. Бу эса экотизимнинг бузилишига ва бир қанча балиқ турларининг йўқолиб кетишига сабаб бўлмоқда.
2014 йилги тадқиқотдан сўнг ҳукумат балиқ овига чеклов ўрнатди. Бироқ маҳаллий қишлоқлар аҳолисининг сўзларига кўра, улар бу ҳақда огоҳлантирилмаган.
Юз йиллар давомида кўл аймира ва кечуа қабилалари учун ҳаёт манбаи бўлиб келган. Сувнинг ифлосланиши туфайли қишлоқларда болалар тез-тез касалланмоқда.
Менинг аждодларим бу ерда 500 йилдан буён яшаб келган, бироқ улар ҳеч қачон бундай муаммога дуч келмаган.Мария Алива, соҳил бўйидаги қишлоқда яшовчи аёл
Аввал маҳаллий аҳоли кўл сувидан кундалик эҳтиёж ва овқат тайёрлаш учун фойдаланган. Бироқ ҳозир улар ёмғир сувини тўплашга ёки кўлнинг ўртасига сузиб бориб чуқурликдан сув тўплашга мажбур.
Кўл ЮНЕСКО муҳофазасига олинган. Сув ҳавзасининг экотизими балиқ ва қушларнинг 60 га яқин турини ўз ичига олади. Бундан ташқари кўл бўйида ҳинду қабилаларининг анъаналари сақланиб қолган. Бу эса кўлни Перу ва Боливиядаги энг асосий кўзга кўринган жойлардан бирига айлантирган.
Ҳар йили кўл қирғоқларига Перудан 400 минг, Боливиядан эса 350 минг сайёҳ ташриф буюради. Бироқ сўнгги йилларда сайёҳлар сони камайиб бораётгани кузатилмоқда. Икки мамлакатнинг маҳаллий аҳолиси ва маъмурияти буни айнан кўлнинг ифлосланиши билан боғламоқда.
2016 йилда Перу ва Боливия ҳукумати келишув имзолади. Унга кўра, кўл сувини тозалаш ва биохилмахилликни сақлаш учун қарийб 500 миллион доллар сарфлаш режалаштирилган.
2017 йил бошида Перунинг янги президенти Педро Пабло Кучински кўл бўйида 10 та тозалаш иншооти қурилишини маълум қилди. Президентнинг ҳисоб-китобига кўра, бунинг учун 437 миллион доллар талаб қилинади.
Биз чўчқалар ва дайди итлар каби яшашни хоҳламаймиз. Бироқ ҳозир айнан шундай яшашимизга тўғри келмоқда.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Маҳаллий аҳоли вакиллари
Изоҳ (0)