«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқарган Matiz моделидаги автомобилнинг ташқи кўриниши ҳақида тарқалган фото-материаллар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«GM Uzbekistan АЖ жамоатчиликка шуни билдирадики, чиқарилаётган маҳсулотлар, ўтказилаётган акциялар ва бошқа тадбирлар ҳақидаги ишончли ахборот фақат www.gmuzbekistan.uz ва www.uzavtosanoat.uz расмий сайтларида, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифада эълон қилинади», — дейилади компания хабарида.
Унда таъкидланишича, ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифаларда тарқатиладиган хабарлар ва маълумотлар расмий эмас ва GM Uzbekistan фаолиятига алоқаси йўқ.
Изоҳ (0)