Дональд Трампнинг топшириғидан бир ой ўтиб, АҚШ Мудофаа вазирлиги Оқ уйга ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашни кучайтириш йўлларидан иборат режани юборди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Таклиф этилаётган режа ҳарбий, дипломатик ва молиявий чораларни ўз ичига олади.
Аввалроқ Дональд Трамп ИШИДни йўқотишга оид янги режани ишлаб чиқиш доирасида Сурияда террорчиларга қарши курашда янада фаолроқ иштирок этишга қарор қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
АҚШнинг янги стратегияси ИШИДга қарши кураш бўйича иттифоққа янги ҳамкорларни қўшишни назарда тутиши мумкин. Вашингтон тузилаётган режа доирасида нафақат Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни Россия билан тартибга солишни бошлаши, балки Туркиянинг қўллаб-қувватлашига эришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Пентагон Америка армиясининг доимий бўлинмаларини вақтинча Суриянинг шимолига кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мудофаа вазирлигидаги манбага асосланган CNN нашрининг маълумотига кўра, бу борада сўнгги қарорни Дональд Трамп қабул қилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)