Ҳиндистон жануби-шарқидаги Андхра-Прадеш штатида автобуснинг дарёга қулаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, автобус Виджаявада шаҳри яқинидаги кўприкдан ўтаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.
Машина пастга қулаш давомида қаттиқ шикастланган. Қутқарувчилар жабрланганларни чиқариб олиш учун газли кесувчи асбоблардан фойдаланган. Яраланганлардан ўн нафарининг аҳволи оғир.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга автобус ҳайдовчисининг бошқарув давомида ухлаб қолганлиги сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)