Мексика билан чегарадаги девор туфайли АҚШ кейинги ўн йил давомида 64 миллиард долларга яқин маблағни тежаши мумкин. Бу ҳақда АҚШ иммиграцияни ўрганиш маркази илмий ишлар бўйича директори тадқиқотида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
Марказ таҳлилшуносларининг сўзларига кўра, АҚШда ҳар бир ноқонуний муҳожир учун 94 минг долларга яқин бюджет маблағлари сарфланади.
Агар девор ноқонуний муҳожирлар сонини ярмига бўлса-да камайтириш имконини берса, 12—15 миллиард долларга баҳоланаётган қурилишнинг ўрни тезда қопланиб кетади.
«АҚШ жанубий чегараси бўйлаб қуриладиган девор Америкага ноқонуний киришни истовчиларнинг ҳеч бўлмаганда 50 фоизини тўхтата олса, кейинги 10 йил давомида давлат бюджетидан 64 миллиард долларга яқин маблағни тежаш мумкин. Бу эса девор қурилиши қийматидан бир неча марта ортиқ», — дейилади тадқиқотда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)