Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида тўқнаш келиши керак бўлган жуфтликлар дастлабки ўйинларни тўлиқ ўтказиб бўлди. Унинг сўнгги кунида «Ювентус» ва «Севилья» клублари зафар қучишга муваффақ бўлди.
Туриннинг «Ювентус» клуби Порту шаҳрида меҳмон бўлиб, 2 та гол фарқи билан ғалаба қозонди. Беллашувнинг 27-дақиқасида германиялик Феликс Брих мезбонлар футболчисини майдондан четлатди. Бир киши кам ҳаракат қилишга мажбур бўлган «Порту» иккинчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборди.
Испания чемпионлиги учун кураш олиб бораётган «Севилья» эса ўз майдонида Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Лестер»дан устун келди. Мезбонлар 14-дақиқада белгиланган пенальтини йўққа чиқариб ҳам якунда керакли натижани қайд эта олди.
Бу Клаудио Раньери шогирдларининг Чемпионлар лигасидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Гуруҳ босқичининг дастлабки беш турини мағлубиятсиз ўтказган «Лестер» сўнгги турда «Порту»дан 0:5 ҳисобида енгилган ва шунга қарамай уни пешқадам сифатида якунлаганди.
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал 22 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)