Ҳар куни асал истеъмол қилиш қандай натижаларни беради?
Асал бизнинг организмимиз учун энг фойдали маҳсулотлардан бири деб тан олинган. Унинг таркибида юқори миқдорда зарур ферментлар ва қариш жараёнини секинлаштириш хусусиятларини таъминловчи моддалар мавжудлиги анча илгари аниқланган. Агар сиз ҳар куни асал истеъмол қилишни бошласангиз, организмингизда нималар содир бўлишини билишни истайсизми?
Тери тоза бўлади
Асалнинг антибактериал хусусияти ёғ безлари фаолиятининг меъёрий ишлашини ва бунинг натижасида тери тозаланишини таъминлайди.
Вазнни камайтиради
Шоколад ва газланган ичимликлар каби ширинликларни асал билан алмаштиришга ҳаракат қилинг. Асалнинг таркибидаги шакар биз ҳар куни истеъмол қиладиган шакардан бутунлай фарқ қилади.
Қондаги қанд миқдори
Унинг таркибидаги фруктоза ва глюкозанинг ноёб бирикмаси организмга қондаги қанд миқдорини йўлга қўйишда ёрдам беради.
Юрак хасталиклари
Асал таркибидаги флавоноидлар ва антиоксидантлар юрак-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини бартараф қилишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)