2016 йилда аёллар шляпалари энг замонавий аксессуар сифатидаги ўрнини мустаҳкам эгаллади. Бунда қандай шляпа танлаш борасида қатъий қоидалар йўқ. Дизайнерлар бу борадаги танловни ҳар биримизнинг шахсий дид ва фантазиямизга ҳавола этмоқда. Бироқ шляпанинг ташқи кўринишга идеал даражада мос бўлганини танлашга эътибор қаратиш лозим.
Шляпа танлай туриб, бир нечта қоидаларни ёдда тутинг:
- Шляпа бўйингизга мос бўлиши, яъни бўйингиз қанча паст бўлса, бош кийимингиз ҳам шунча кичик бўлиши керак;
- агар юзингиз озғин бўлса, кенг шляпа, юмалоқ юз учун эса четлари бироз қайрилган шляпа танлашни тавсия этамиз;
- шляпа ранги бошқа аксессуарлар: қўлқоп, шарф, сумка билан уйғунлик ҳосил қилиши лозим;
- фетр шляпа пальто билан идеал даражада мос тушади, курткалар билан эмас;
- шляпалар ўлчамга эга, шунинг учун уни харид қилишга чиқишдан аввал бош айланангизни ўлчаб олинг.
Дизайнерлар жорий мавсумда қора, кулранг ёки сарғиш моделларни танлашни тавсия қилади. Шунингдек, янги мавсумда тўқ қизил рангдаги шляпалар ҳам урфда. Очиқ рангларни хуш кўрувчилар оч пушти ва нафис ҳаво рангдаги бош кийимларни танлаши мумкин. Шляпа материалига тўхталадиган бўлсак, у сифатли — фетр, замш ёки пахта бўлиши лозим.
Изоҳ (0)